Пекин Шарқий Туркистондаги тизимли инсон ҳуқуқлари бузилишини яшириш учун яна маданий ташвиқотдан фойдаланмоқда.
Мажбурий меҳнат, хусусан, пахта саноатидаги халқаро танқидлар фонида Хитой ҳукумати кенг кўламда намойиш қилиш учун “Ер устидаги булутлар” номли сохта “ҳужжатли фильм” тайёрламоқда.
📆 Премера 7-майга белгиланган ва бир вақтнинг ўзида Хитой ва Шарқий Туркистонда намойиш этилади.
“Тенгри Таг” агентлиги хабарига кўра, фильм Хитой Халқ Республикаси марказий телевидениеси студиялари томонидан суратга олинган.
Фильм аллақачон пахтачилик маркази – Авот туманида намойиш этилган , премерага мажбуран юзлаб маҳаллий аҳоли жалб қилинган. Мутахассислар буни “оммавий қўллаб-қувватлаш”га уриниш сифатида баҳоламоқда.
🟠 Фильмнинг тарғибот сюжети уйғур ва хитой оилаларининг “ҳосилни йиғиштиришдаги қийинчиликларни” енгиб ўтгани тасвирлари асосида қурилган.
“Халқлар дўстлиги” ҳақидаги шиорлар ортида расмийлар халқаро ҳуқуқ ҳимоячилари йиллар давомида қўллаб келаётган мажбурий меҳнат, камситиш ва геноцид фактларини яширишга уринмоқда.