АҚШ президенти Доналд Трамп телефон орқали мулоқот чоғида Миср президенти Абдулфаттоҳ Сисидан Америка кемаларига Сувайш канали орқали эркин ўтишга рухсат беришни талаб қилиб, “канал АҚШсиз мавжуд бўлиши мумкин эмаслигини” айтди.
Wall Street Жоурнал газетасининг ёзишича, Трамп шунингдек Сисидан Яман ҳусийларига қарши курашда ёрдам сўраган ва АҚШ ҳужумлари Қизил денгиздаги юк ташишни тиклашга ёрдам беради, деб таъкидлаган. Сиси бу талабни рад этиб, “Ҳусий таҳдиди билан курашишнинг энг яхши йўли Ғазода сулҳни таъминлашдир” дея жавоб берди.
Ўсиб бораётган келишмовчиликлар фонида Қўшма Штатлар Мисрга йиллик молиявий ёрдамни тўхтатишга тайёрланмоқда, бу тахминан 2,1 миллиард долларни ташкил этади (1,3 миллиард ҳарбий ёрдам). Бу ёрдам 1979-йилда Миср ва Исроил ўртасида Қўшма Штатлар воситачилигида имзоланган Кемп Девид келишувидан кейин бошланган.
Ушбу битим 30 йиллик можарога барҳам бериб, Миср Исроилни тан олган биринчи араб давлатига айланган эди.