Ҳозир гап ёшлар орасида оммалашган фаст-фуд, ярим тайёр маҳсулотлар, қовурилган картошка фриси, чипс ва турли қандолатлар истеъмоли ҳақида кетмоқда.
Бундай таомлардаги трансёғлар қонда зарарли холестерин миқдорини оширади ва қон томирлари деворида тиқин ҳосил қилиб, уларни торайтиради.
Натижада организмда қон айланиши бузилади ва бу инфаркт, инсулт ҳамда ўпка артерияси тромбоэмболияси каби хавфли касалликларга олиб келиши мумкин.