Авторизация У нас бесплатно модули и шаблоны DLE скачать Веб-шаблоны премиум класса бесплатно


📱«Госуслуги» порталида қандай рўйхатдан ўтиш мумкин?


2023 йил 26 октябрдан бошлаб Россиядаги чет элликлар учун миграция рўйхатидан ўтиш (яъни “регистрация” қилдириш) осонлаштирилди. Бунинг учун “Госуслуги” порталидаги аккаунтдан фойдаланиш керак. Батафсил 👉🏻 бу ерда (https://t.me/migrant_mobile/8206)

Порталда қандай рўйхатдан ўтиш мумкин?

1⃣ Исм ва фамилия, контактларни кўрсатиш

– Порталга кириб, «Другой способ регистрации» (https://esia.gosuslugi.ru/login/registration) деган жойни танланг

– Исм ва фамилиянгиз, электрон почтангизни киритинг. Россия телефон рақами бўлса, уни ҳам киритинг.

– Почтангизни текширинг ва “Госуслуги”дан келган хатдаги ҳаволага ўтинг. Агар телефон рақамингизни кўрсатган бўлсансиз, код бўлган смс келиши мумкин. Пароль ўйлаб топинг.

Энди порталдан фойдаланишни бошлаш мумкин бўлади, лекин хизматлар сони чекланган. Барча хизматлардан фойдаланиш учун шахсингизни тасдиқлашингиз керак бўлади.

2⃣ Ҳужжатлар маълумотларини киритиш

– “Госуслуги”даги шахсий кабинетингизда паспорт маълумотларингиз ва СНИЛС (пенсия суғуртаси тўғрисидаги гувоҳнома рақами) рақамингизни киритинг. Шундан кейин маълумотлар автоматик равишда текширишга юборилади. Агар СНИЛС бўлмаса, уни расмийлаштириш керак бўлади.

3⃣ Шахсни тасдиқлаш

– Россия телефон рақамини уланг.

– Агар Россия банки картангиз бўлса, онлайн банк орқали ёки хизмат кўрсатиш марказларида (https://map.gosuslugi.ru/?layer=co&filter=cfm) шахсингизни тасдиқланг. МФЦларда ҳам шахсни тасдиқлатиб олиш мумкин.

Энди порталдаги барча хизматлардан фойдалиш мумкин!

Обуна бўлинг 👉🏻 @migrant_mobile

рейтинг: 
  • Не нравится
  • 0
  • Нравится
Оставить комментарий