Авторизация У нас бесплатно модули и шаблоны DLE скачать Веб-шаблоны премиум класса бесплатно


🗣Аёлнинг эрига муносабати, фарзандининг келажакда унга муносабатидан дарак беради.

#foydali #tarbiya

🗣Аёлнинг эрига муносабати, фарзандининг келажакда унга муносабатидан дарак беради.


Ойша розияллоҳу анҳумо айтадилар:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрадим:


— Аёл кишининг устида энг ҳақли киши ким?

— Эри, дедилар.

Яна сўрадим:

— Эркакларнинг устида энг ҳақли киши ким?

— Онаси, дедилар!

(Баззор ривояти)


Аллоҳнинг динидаги ажойиб боғлиқликка қаранг! Аёл устидаги энг ҳақли кишини “эри” деб хабар қилгач, бунга мос равишда аёлларга ҳам имтиёз берди!


Қачонки аёл она бўлса, эрига қилган хизматлари сабаб, уни ўғиллари устида энг ҳақли шахс қилиб қўйди!

Ҳатто:

— “Уч марта онангга яхшилик қил, сўнгра отангга”, — деб, уни отадан ҳам устун қилди!


Бу — аёлнинг эрига қилган хизматларига дунёда берилган мукофот, ва Исломдаги адолат намунасидир! Охиратда эса, эрига қилган хизматлари сабаб, унга Жаннат ваъда қилинган.


Энди қачонки аёл эрининг ҳаққида нуқсонга йўл қўйса, бунинг мукобилида у энг ҳақли бўлган — келажакдаги ўғли ёки фарзанди ҳам унга нисбатан шунчалик нуқсонга йўл қўяди.


Чунки жазо — амал жинсидан бўлади:

— Эрига инжиқлик қилса, боласи унга инжиқ бўлади,

— Эрига қайсар бўлса, боласи унга қайсар бўлади,

— Эрининг инжиқлигига сабр қилса, боласи ҳам унинг қариликдаги инжиқлигига сабр қилади…


У ўз устидаги энг катта ҳақни адо қилмаса, унинг ҳам бошқалар устидаги энг катта ҳаққи адо қилинмайди.



рейтинг: 
  • Не нравится
  • 0
  • Нравится
Оставить комментарий