Авторизация У нас бесплатно модули и шаблоны DLE скачать Веб-шаблоны премиум класса бесплатно


Черкесскда иш ҳақи туфайли мигрант маҳаллий фуқарони пичоқлади


Черкесск (Қорачой-Черкес Республикаси) шаҳрида можаро содир бўлиб, у пичоқлаш билан якунланган. Ҳаммаси уч нафар муҳожир яшайдиган Матросов кўчасида уйлардан бирида содир бўлди.

Полиция маълумотларига кўра, мигрантларнинг олдига тўрт нафар маҳаллий аҳоли келган. Улардан бири аввалроқ мигрантларни қурилиш ишлари учун ёллаган. Улар ўртасида пул юзасидан жанжал келиб чиққан. Ўзаро жанжал чоғида 21 ёшли хорижлик черкессклик 39 ёшли эркакка пичоқ билан жароҳат етказган. Бунга жавобан жабрланувчининг дўстларидан бири муҳожирга травматик тўппончадан ўқ узган.

Шундан сўнг пичоқланган фуқаро шифохонага олиб борилган. Шифокорлар унинг енгил жароҳат олгани ва ҳаёти хавф остида эмаслигини айтишмоқда. Хорижлик ҳам тиббий ёрдамга мурожаат қилган, бироқ текширувдан сўнг қўйиб юборилган.

Полиция ҳодисанинг барча иштирокчиларини топиб, тергов ўтказиш учун бўлимга олиб кетди. Натижада тожикистонлик 21 ёшли фуқарога нисбатан РФ Жиноят кодексининг 115-моддаси (қасддан баданга енгил шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда у ҳибсда, тергов давом этмоқда.

рейтинг: 
  • Не нравится
  • 0
  • Нравится
Оставить комментарий