Авторизация У нас бесплатно модули и шаблоны DLE скачать Веб-шаблоны премиум класса бесплатно


❗️Ғазолик тўрт ёшли Разан Абу Заҳир бугун эрта тонгда тўйиб овқатланмаслик ва мия атрофияси туфайли вафот этди.

Шошилинч тиббий ёрдам сўраб бир неча бор мурожаат қилинишига қарамай, унга анклавдаги бошқа болалар сингари ўз вақтида ёрдам кўрсатилмаган.

Ғазо давом этаётган босқинчи Исроилнинг геноцид ҳужумлари ва блокадаси натижасида бугунгача очликдан ҳалок бўлган болалар сони 72 нафарга етди.

Ғазо болалари очликдан азият чекар экан, уларнинг қорнини тўйдириш ғамида ёрдам юкларини олмоқчи бўлган фаластинликлар босқинчи сионистлар томонидан мунтазам ўққа тутилмоқда. Жумладан Ғазода гуманитар ёрдам олиб келган юк машинаси ёнида Исроил томонидан отишма оқибатида яна 67 фаластинлик ҳалок бўлди.

Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, якшанба куни Ғазо шимолида гуманитар ёрдам олиб келган БМТ юк машиналарини кутаётган 67 киши Исроил томонидан ўлдирилган.

Ғазо блокадаси озиқ-овқат билан боғлиқ жиддий вазиятга олиб келди. Шифокорлар, тўйиб овқатланмайдиган юзлаб одамлар тез орада ўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирмоқда.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Яқин Шарқ бўйича агентлиги (УНРWА) беш ёшгача бўлган болалар ўртасида 5500 га яқин ўткир тўйиб овқатланмаслик ҳолатларини аниқлади, улардан 800 дан ортиғи жуда оғир аҳволда.

рейтинг: 
  • Не нравится
  • 0
  • Нравится
Оставить комментарий