Авторизация У нас бесплатно модули и шаблоны DLE скачать Веб-шаблоны премиум класса бесплатно


🗣🇬🇧 Агар Исроил Ғазодаги вазиятни ўнгламаса, Буюк Британия Фаластин давлатини тан олади — Стармер

🗣🇬🇧 Агар Исроил Ғазодаги вазиятни ўнгламаса, Буюк Британия Фаластин давлатини тан олади — Стармер


29-июл куни Британия бош вазири Кир Стармер, агар Исроил фаластинликларнинг ҳаётини яхшилаш йўлида бир қатор чораларни кўрмаса, Бирлашган Қироллик сентябрь ойидаги БМТ Бош Ассамблеясида Фаластин давлатини тан олишга тайёрлигини маълум қилди.


Стармернинг айтишича, агар Исроил қуйидаги аниқ ҳаракатларни амалга оширса, Британия Фаластинни тан олиш қароридан қайтади:


🔴 Ғазога кўпроқ инсонпарварлик ёрдамини киришига йўл очиш;


🔴 Ғарбий соҳилни аннексия қилмасликка қатъий кафолат бериш;


🔴 Фаластин давлатчилигини назарда тутувчи узоқ муддатли тинчлик жараёнига содиқлигини эълон қилиш.


“Фаластин халқи даҳшатли азоб-уқубатларни бошидан кечирди. Бугун эса Ғазода — ёрдам етишмовчилиги туфайли — биз очликдан қийналаётган чақалоқларни, оёққа тура олмайдиган болаларни кўрмоқдамиз. Бу тасвирлар умримиз давомида ёдимиздан чиқмайди. Бу азоб ниҳоясига етиши керак”,

 — деди Стармер журналистларга.



рейтинг: 
  • Не нравится
  • 0
  • Нравится
Оставить комментарий