Авторизация У нас бесплатно модули и шаблоны DLE скачать Веб-шаблоны премиум класса бесплатно


❗️🇵🇸 У бугун барча қатори ўғли билан бирга ун топиш учун чиқди. Ҳамма елкасида ун юклаб қайтди, у эса қонга беланган ўғлининг жасадини олиб қайтди

❗️🇵🇸 У бугун барча қатори ўғли билан бирга ун топиш учун чиқди. Ҳамма елкасида ун юклаб қайтди, у эса қонга беланган ўғлининг жасадини олиб қайтди.

Бу бирор романнинг парчаси эмас. Бу айни кунларда Ғаззаликлар бошдан ўтказишаётган дахшатли ҳодисаларнинг бир қисми.


Исроил армияси уч ҳудудда операцияларни қисқача “тактик тўхтатилиши”ни эълон қилганига қарамай, Ғазодаги ҳужумларда оҳирги бир сутка давомида 53 дан ортиқ одамни ўлдирган, улардан 32 нафари ёрдам олиш учун келган тинч аҳоли вакилларидир.


Шунингдек Исроил томонидан “хавфсиз ҳудуд” дея эълон қилинган Ғазо шаҳар маркази босқинчи сионист ҳаво кучлари томонидан бомбаланди.

Соғлиқни сақлаш расмийларига кўра, новвойхонани нишонга олган ҳужумда камида беш фаластинлик, жумладан, бир аёл ва тўрт бола ҳалок бўлган ва кўплаб одамлар яраланган.


Якшанба куни Исроил ишғол армияси ал-Маваси, Дайр ал-Балоҳ ва Ғазо шаҳар марказида ҳар куни эрталаб соат 10:00 дан 20:00 гача ҳарбий амалиётларни 10 соатга тўхтатганини эълон қилди.


Босқинчи армия буни "ёрдам олиш имкониятини кенгайтириш бўйича гуманитар саъй-ҳаракатлар" доирасидаги бир қисми эканлигини айтди ва режа эрталаб соат 6:00 дан 23:00 гача "барқарор хавфсиз йўлакларни" ўз ичига олганини қўшимча қилди. Шунга қарамай, Исроил яна ўз сўзларига ҳилоф равишда блокада остидаги кўплаб ҳудудлар, жумладан, ёрдам тарқатиш ва етказиб бериш жойларини дронлар ёрдамида бомбардимон қилди.


2023-йил 7-октабрдан бери Исроилнинг Ғазога қарши урушида ҳалок бўлганлар сони 59 821 кишига етди, 144 851 дан ортиқ киши жароҳат олди. Бироқ, баъзи тадқиқот ташкилотлари бу рақамлар анча юқори эканлигини таъкидламоқда.



рейтинг: 
  • Не нравится
  • 0
  • Нравится
Оставить комментарий