Авторизация У нас бесплатно модули и шаблоны DLE скачать Веб-шаблоны премиум класса бесплатно


❗️Сўнги бир ҳафта давомида дунёнинг Исроил ва Фаластинга муносабати

❗️Сўнги бир ҳафта давомида дунёнинг Исроил ва Фаластинга муносабати:


🇪🇺 Европа Иттифоқи Ғазо секторидаги хатти-ҳаракатлари ва етарли даражада гуманитар ёрдам кўрсатмагани учун Исроилга қарши санкцияларни кўриб чиқмоқда;


🔴 Андорра, Австралия, Канада, Финляндия, Исландия, Люксембург, Янги Зеландия, Португалия ва Сан-Марино - БМТ Бош Ассамблеяси олдидан бир кеча-кундузда Фаластин давлатини тан олиш бўйича баёнотлар билан чиқишди;


🇹🇷🇧🇷 Туркия ва Бразилия Исроилга қарши ҳарбий санкциялар жорий этишини эълон қилди;


🇬🇧 Исроил Ғазодаги “даҳшатли вазиятни тугатиш бўйича сезиларли қадамлар” қўймаса, Британия сентябрь ойида Фаластин мустақиллигини тан олади;


🇪🇺 Европарламентнинг 40 нафар депутатидан иборат гуруҳ Ғазо секторидаги гуманитар инқироз сабабли Евроиттифоқни Исроил ҳукуматига қарши санкциялар жорий этишга ва ушбу давлат билан тузилган Ассоциация битимининг амал қилишини тўхтатишга чақирди;


🇩🇪 Германия Ғазо секторига ҳаводан гуманитар ёрдам ташлаш учун иккита самолёт жўнатди;


🇫🇷 Франция яқин кунларда Ғазо секторига ҳаво орқали гуманитар ёрдам ташлашни бошлайди;


🇺🇳 БМТ бош котиби Исроилни Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилини аста-секин аннексия қилишда айблади;


🇷🇺 Путин Нетаняҳу билан телефон орқали суҳбатлашди, икки давлат етакчилари Яқин Шарқдаги вазият ҳақида гаплашишган. Владимир Путин минтақадаги муаммолар ва можароларни фақат тинч йўл билан ҳал қилиш тарафдори эканини таъкидлаган.



рейтинг: 
  • Не нравится
  • 0
  • Нравится
Оставить комментарий