Авторизация У нас бесплатно модули и шаблоны DLE скачать Веб-шаблоны премиум класса бесплатно


⚠️ Араб давлатлари ҲАМАСни қуролларини ташлаб, ҳокимиятни Маҳмуд Аббосга топширишга чақирмоқда



Қатар, Саудия Арабистони ва Миср Араб Лигаси, Европа Иттифоқи ва яна 17 давлат билан биргаликда Хамаснинг Ғазо устидан назоратини тўхтатиш ва ҳокимиятни Исроилга мойил Маҳмуд Аббос режимига топширишга чақирди.


Қўшма декларацияда шундай дейилади:


“Ҳамас Ғазодаги ҳукмронлигини тугатиши ва халқаро кўмак билан қуролларини Фаластин маъмуриятига топшириши керак”. Ҳужжат БМТ шафелигида вақтинчалик халқаро миссияни жойлаштиришни таклиф қилади.


Франция Ташқи ишлар вазири Жан-Ноэл Баррот декларацияни тарихий деб атади:


“Араб давлатлари илк бор ҲАМАСни, 7-октабр воқеаларини қораламоқда ва ХАМАСни Фаластин бошқарувидан четлаштиришга чақирмоқда”.


АҚШ ва Исроил анжуманда қатнашмади. Нетаняху Ғазода икки давлат тузиш ва Фаластин маъмуриятини ҳокимиятга қайтариш ғоясини рад этиб, ўрнига Исроил ҳарбий ишғоли ва янги маҳаллий ҳукумат тузишни таклиф қилди.



рейтинг: 
  • Не нравится
  • 0
  • Нравится
Оставить комментарий