⚠️ Диний контентга эҳтиёт бўлинг
📵 Самарқандда 18 ёшли бола ўз инстаграм саҳифасида “запретдаги“ диний вакилнинг гапини қўйгани учун 7 йилга қамалди. Ушбу контент диний адоват қузғовчи деб топилган.
Интернетда турли хил диний контент кўпчилик кўришлар сони кўп бўлиши учун бошқа кадрлар устига қўйиб юбориб ўз саҳифасида жойлайди, лекин мазмун-моҳиятига эътибор ҳам бермайди.
Қайсидир домла қайсидир оятда ё ҳадисда мана бундай дейилган, ана ундай дейилган деса, босиб юбораверишади, лекин оқибатини ўйлашмайди. Яқинда Самарқандда бир 18 ёшли бола ўз инстаграм саҳифасида қайсидир бир диний вакилнинг гапини қўйгани учун 7 йилга қамалиб кетди, чунки у қўйган контент диний адоват қузғовчи деб топилди.
Ўша контент ҳозир ҳам унинг саҳифасида турибди, 1000 дан ошиқ одамлар бир-бирлари билан улашишган. Аслида сизни айбдор деб топиш учун контентни ўз саҳифангизга жойлашингиз ҳам шарт эмас, шунчаки шундай мазмундаги контентни бошқалар билан бўлишсангиз ҳам жавобгар бўлиб қолишингиз мумкин.
Шунинг учун интернетда бир контентни улашишга жуда ҳам эҳтиёт бўлинг. Ҳар қандай нарсани зўр гап экан, маъноли гап экан деб улашиб юбораверманг, айниқса фарзандларингизга буни қаттиқ тайинланг, оддий нарса-ку деб умр куйиб кетиши ҳеч гап эмас.