🗣Афғонистон Ислом Амирлигининг “Яхшиликка буюриш ва ёмонликдан қайтариш” вазирлиги шахмат ўйинини ҳаром деб эълон қилиб, уни бутунлай тақиқлади. Шу билан бирга, мамлакатдаги шахмат федерацияси ҳам расман тугатилди.
Ўзбекистондаги айрим оммавий ахборот воситалари эса бу хабарни истеҳзоли оҳангда ёритмоқда. Ижтимоий тармоқлардаги баъзи фойдаланувчилар эса турли кулгили ва танқидий изоҳлар билан муносабат билдиришди.
Аслида Ҳанафий мазҳабида шахмат ўйини ҳақида нима дейилган?
Бу масала Ҳанафий мазҳаби уламолари орасида ихтилофли масала бўлиб, Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ — шахмат ўйнашни ҳаром деб ҳисоблаган. Чунки бу ўйинни вақтни беҳуда сарфлаш, ёлғон, қасам, жанжал ва қимор билан боғланиш хавфи бор, намоздан чалғитувчи ва бўш вақтни зоя қилувчи амаллардан деб санаганлар.
Бошқа Ҳанафий уламолар, агар қимор ўйналмаётган бўлса, намоз ва бошқа фарз амаллардан чалғитмаса ва хунук сўзлар ишлатилмаса шахмат ўйини макруҳ танзиҳий (ёмон, лекин ҳаром амал эмас) деб айтганлар.
🚫Демак Афғонистон Ислом Амирлигининг юқоридаги қарорини танқид қилиш тўғри эмас, улар Ҳанафий мазҳабидаги уламоларнинг сўзларига кўра қарор чиқаришган.