🚧 Шу кунларда Сариосиё туманининг “Боғча” аҳоли пунктидан Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманидаги “Қамар” қишлоғигача бўлган масофада умумий фойдаланишдаги автомобиль йўли қурилиши босқичма-босқич давом этмоқда. Йўлнинг умумий узунлиги 78 километрни ташкил қилади.
🏗 Маълум қилинишича, мазкур йўл қурилиши учун умумий 223,3 миллиард сўм маблағ ажратилган бўлиб, лойиҳани 2027 йилда якунлаш режалаштирилган. Ҳозирги пайтда йўлнинг 5 километр қисмида ер ишлари, 4 километрда асос қурилиши, 2 километрда эса ҳимоя деворлари барпо этиш ишлари олиб борилмоқда.
🛣 Автомобиль йўли тўлиқ фойдаланишга топширилгандан сўнг, Сурхондарё ва Тошкент орасидаги масофа 212 километрга, транспортда ҳаракатланиш вақти эса тахминан 2,5 соатга қисқаради. Бу нафақат маҳаллий аҳоли учун қулайликлар яратиб, уларнинг турмуш сифатини яхшилайди, балки юк ва йўловчи ташиш, савдо-сотиқ, туризм ҳамда хизмат кўрсатиш соҳаларида ҳам фаолликни оширади.