Авторизация У нас бесплатно модули и шаблоны DLE скачать Веб-шаблоны премиум класса бесплатно


Камбағал оилалар тоифаларга ажратилади



Президент фармони [ПФ-84-сон]га кўра, 2025 йил 15 майдан Камбағал оилалар реэстрига киритилган ва ушбу реэстрга тушиш хавфи бўлган оилалар "қизил", "сариқ" ва "яшил" тоифаларга тақсимланади ҳамда ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари уларнинг тоифасига қараб кўрсатилади.

🔴 "Қизил" тоифага – оила аъзоларининг ҳар бирига тўғри келадиган ўртача ойлик даромади минимал истеъмол харажатларидан кам бўлган ва қуйидаги мезонларнинг бирига жавоб берадиган оилалар киритилади:




▫️аъзоларининг камида 1 нафари соғлиғининг ҳолатига кўра меҳнат қилиш имкониятига эга бўлмаган;

▫️парваришга муҳтож аъзоси, шу жумладан, ногиронлиги мавжуд фарзанди бўлган;

▫️ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз яшовчи ёки ёлғиз кекса ёхуд ёлғиз ногиронлиги бўлган шахсдан иборат бўлган;

▫️боқувчисини йўқотган ёки боқувчиси жазони ижро этиш муассасасида бўлган оила;

🟡 "Сариқ" тоифага – оила аъзоларининг ҳар бирига тўғри келадиган ўртача ойлик даромади минимал истеъмол харажатларидан кам бўлган ҳамда аъзолари соғлиғи ҳолатига кўра меҳнат қилиш имкониятига эга бўлган оилалар киритилади.




🟢"Яшил" тоифага – оила аъзоларининг ҳар бирига тўғри келадиган ўртача ойлик даромади минимал истеъмол харажатларининг 1 бараваридан 1,5 бараваригача бўлган ва қуйидаги мезонларнинг бирига жавоб берадиган оилалар киритилади:




▫️оила "қизил" ёки "сариқ" тоифадан чиқарилган бўлса;

▫️оиланинг Камбағал оилалар реэстрига киритилиши эҳтимоли юқори бўлса. 
рейтинг: 
  • Не нравится
  • 0
  • Нравится
Оставить комментарий